Yangiliklar
Yangiliklar
2023-02-23
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи М.Нишанов иштирок этди.
Йиғилишда иккита масала кўриб чиқилди.
Кунлар исиб, баҳор мавсуми келаётганлиги сабабли, маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари, ариқ ва зовурлар четлари тозаланиши, дарахтлар оқланиши, умуман олганда барча амалий ишлар назарда тутилди.
Қўрғонтепа туманидаги маҳалла раислари ҳамда маҳалла фаолларига керакли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туманда фаолият юритаётган аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти танқидий муҳокама қилинди.
Andijon viloyati Kambag'allikni qisqartirish va Bandlik bosh boshqarmasi
Sayt materiallaridan foydalanganda,
ushbu saytga xavola ko‘rsatilishi shart
Matnda xatolik topdingizmi? Sichqoncha bilan belgilab, Ctrl+Enter tugmalarini bosing