Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Xabar

Yangiliklar

Куни кеча Балиқчи туманида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда тумандаги 35 та корхона , ташкилот , муассасалар бўш иш ўрни билан қатнашди.

error

2023-02-16

Куни кеча Балиқчи туманида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда тумандаги 35 та корхона , ташкилот , муассасалар бўш иш ўрни билан қатнашди.

➡️Балиқчи тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази берган маълумотга кўра жамоат ишларига 5 нафар , туман тиббиёт бирлашмаси шифохоналарига 5 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар бугуннинг ўзида ишга қабул қилинди.

Шунингдек Балиқчи Антекс корхонасида 4 нафар , Тоза ҳудуд давлат унитар корхонасида 14 нафар , текстил корхоналарида 100 нафардан зиёд бўш иш ўринлари мавжудлиги эълон қилинди. 

Касб - ҳунарга ўқитиш бўйича мономарказга йўлланма , чет элда ишлаш истагини билдирган фуқароларга тавсия берилди.

Маълумот учун бугунги кунга Балиқчи туманида давлат ва хусусий секторда 1401 та бўш иш ўринлари мавжуд.

Ишга кирмоқчи бўлган фуқаролар Балиқчи тумани бандлик марказидаги 74 - 323 - 22 - 47 рақамли телефонга мурожаат қилиши мумкин.