Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2026-03-28

Хўжаобод тумани “Деҳқон бозори” раҳбари Б. Хўжахонов томонидан ишчиларга ойлик иш ҳақлари мунтазам равишда ўз вақтида тўлаб берилмаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, ишчиларга ойлик иш ҳақлари белгиланган муддатларда, ҳеч қандай кечиктиришларсиз тўлаб берилаётгани аниқланди. Шунингдек, корхонада барча ишлар амалдаги қонунчилик талаблари асосида ташкил этилгани маълум бўлди.