Янгиликлар
Янгиликлар
2026-03-03
Расмий муносабат
Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи О.Шукуров томонидан билдирилган мурожаатда, туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудирларидан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини муайян муддатга ўзгартириш талаб қилинаётганлиги, бу ҳолат меҳнат қонунчилиги қўпол равишда бузилгани билан боғлиқ эканлиги таъкидланган.
Мурожаат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш олиб борилди. Ўрганишлар натижасида мазкур идораларда меҳнат қонунчилиги бузилган ҳолатлар аниқланмади. Шунингдек, туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳам бундай ҳолатлар юз бермаганини маълум қилди.
Шу билан, мурожаатда кўрсатилган ҳолатнинг асоси йўқлиги ва меҳнат қонунчилиги бузилмаганлиги тасдиқланди.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг