Янгиликлар
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимининг бир ойдан буён тонгги соат 05:30 да мажлислар ўтказаётгани давлат хизматчиларининг меҳнат ҳуқуқлари қўпол равишда бузилаётгани сифатида танқид қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши, хизмат вақти режими ҳамда бошқа ҳуқуқий жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинмоқда.
Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ахборот эълон қилинади.