Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда

error

0026-01-23

Ижтимоий тармоқларда Асaка туманидаги 34-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари томонидан “Кужган” маҳалла фуқаролар йиғинида педагог ходимлар ҳеч қандай қонуний асосларсиз, мажбурий тарзда дарс машғулотларидан қолдирилиб, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ҳамда бошқа хўжалик ишларига жалб қилинаётгани юзасидан мурожаат эълон қилинди.

Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинди.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот эълон қилинади.