Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2025-12-27

Расмий муносабат

Избоскан тумани пахта заводи ишчи-ходимлари номидан йўлланган мурожаатда, Пойтуğ пахта заводи ишчи-ходимлари ва ногиронлик нафақаси олувчиларига 5 ой давомида иш ҳақи тўлаб берилмаётгани ҳақида шикоят қилинган.

Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинди.

Ҳолат юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади ва бу ҳақда қўшимча ахборот тақдим этилади.