Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-25
Расмий муносабат
Булоқбоши туманидаги 2-сонли Политехникумда айрим ишчи-ходимлар “ўлик жон” сифатида қайд этилиб, ишга келмасдан ойлик маош олаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган ҳамда ҳолатни мутасадди идоралар томонидан ўрганиш сўралган.
Мазкур мурожаат туман ҳокимлиги ва тегишли назорат органлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш жараёнида мазкур иддаолар тасдиқланмади ва ишчи-ходимлар билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмади.
Шу сабабли, ишчи-ходимлар ойлик маошларини белгиланган тартибда олишлари таъминланганлиги ва ҳолат қонунчилик талабларига мувофиқ эканлиги маълум қилинади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг