Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-02
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Савдо-саноат палатасининг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари иш вақтидан сўнг мажлисга жалб қилиниб, 4 соат давомида йиғилиш ўтказилгани тўғрисида мурожаат қолдирилган. Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Ҳолат юзасидан ҳозирда тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик талабларига мувофиқ тегишли хулосалар чиқарилиб, натижалар бўйича қўшимча ахборот белгиланган тартибда эълон қилинади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг