Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-09
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги барча шаҳар ва туман Маҳалла бўлимлари ҳамда Маҳалла ходимлари томонидан, Президент қарорига асосан эълон қилинган 3 кунлик дам олиш кунларига қарамасдан, айрим раҳбарлар томонидан ходимлар якшанба куни кечаси бўлса ҳам маълумот топширишга мажбурланаётгани ҳақида мурожаат эълон қилинди.
Мазкур мурожаат Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинди.
Ҳолат атрофлича ўрганилмоқда. Натижалар юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг