Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-17
Расмий муносабати
Арипов Абдугани томонидан тақдим этилган мурожаат диққат билан ўрганилди.
Мурожаатда келтирилган ҳолатлар юзасидан, 2024-2025 йилларда бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақларининг ўз вақтида тўланмаслиги ҳақида маълумотлар қабул қилинди. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ишчилар ҳуқуқларининг ҳимояси ва меҳнат муносабатларига доир қонуний талабларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилади.
Шунингдек, мурожаат қилувчи Арипов Абдугани бошқармага қўшимча маълумот тақдим этиши ва аниқлик киритиши учун мурожаат қилишга чақирилади.
Тегишли идоралар билан ҳамкорликда иш ҳақларининг тўланмаслиги масаласи назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши учун чора кўрилади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг