Янгиликлар
Янгиликлар
2025-05-31
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда УзАуто Моторс АЖ Асака филиалида меҳнат қилаётган айрим ходимларнинг лавозими қисқартирилгани ва улар бошқа иш ўринларига ўтказилиши бўйича мурожаат эълон қилинди.
Мазкур мурожаатда баён этилган ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижалари бўйича қонунчиликка мувофиқ чора-тадбирлар кўрилади ва қўшимча маълумот жамоатчиликка тақдим этилади.
Aндижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг