Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РAСМИЙ МУНОСАБАТ (Мархамат туманидаги иш ҳақлари бўйича мурожаат юзасидан)

error

2025-04-17

РAСМИЙ МУНОСАБАТ

(Мархамат туманидаги иш ҳақлари бўйича мурожаат юзасидан)

Ижтимоий тармоқларда Марҳамат туманида фаолият юритаётган “Марҳаматтекстил” МЧЖ ва “Марҳаматтекстил Агро” МЧЖ корхоналарида 2024 йил апрел—август ойлари учун иш ҳақлари тўланмаётгани ҳақидаги мурожаат тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан расмий ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳозирда:

• Иш берувчи ва ташкилот масъулларидан изоҳлар олинмоқда;

• Иш ҳақларининг тўланиш ҳолати ва муддатлари бўйича тегишли ҳужжатлар талаб қилинди;

• Ишчи-ходимлар билан суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Текширув якунлари бўйича қонунбузилиш ҳолатлари тасдиқланса, меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилади ва ушбу жараён тўғрисида қўшимча маълумот тақдим этилади.

Бошқарма томонидан фуқароларнинг мурожаатлари қатъий назоратга олинган ва ҳар бир ҳолат юзасидан холис ҳуқуқий баҳолар берилади